АсосийЖАМИЯТ

Депутат карантин даврида кўчада ниқобсиз юрган одамларга нисбатан талабларни янада кучайтиришни таклиф қилмоқда

Депутат Бобур Бекмуродов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида карантин даврида кўчада ниқобсиз ю...

'Депутат карантин даврида кўчада ниқобсиз юрган одамларга нисбатан талабларни янада кучайтиришни таклиф қилмоқда'ning rasmi

Депутат Бобур Бекмуродов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида карантин даврида кўчада ниқобсиз юрган одамларга нисбатан талабларни янада кучайтириш таклифини билдирмоқда. 

 

У Ўзбекистонда Covid-19 пандемияси тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чораларга қарамасдан, жамиятнинг сезиларли қисми карантин қоидаларига ўта масъулиятсизлик билан қараётганлигини айтмоқда.

 

Кўчада ниқобсиз юрган одамлар, йўллардаги автомобилларнинг ҳали-ҳануз кўплиги, шунингдек, жамиятимизда карантинда яшаш маданияти шаклланмаганини инобатга олиб, талабларни янада кучайтиришга жиддий эҳтиёж борлигидан далолат бермоқда.

Бундай вазиятда, автомобилларнинг, лозим бўлса, пиёдаларнинг эркин ҳаракатланишини чеклаш бўйича қарор қабул қилиниши керак: ҳамма уйида ўтириши шарт. Бунда, фақатгина истисно ҳолларда кўчага чиқишига рухсат берилади (дўкон ва дорихонага чиқиш, кексалар ва камбағалларга ҳайрия билан машғул кўнгиллилар иши, уй ҳайвонларини сайр қилдириш ва бошқа махсус сабаблар).

Бу ўйин эмас, бу ўта жиддий ҳолат. Кеча, бир суткада Италия да 712 киши, Испанияда 718 киши вафот этди. Вирус тарқалиши ўта тезлашди – уч кунда дунё бўйича 107 мингта янги зарарланиш ҳолати қайд этилди. Бир суткада..., дейди депутат. 

    Бошқа янгиликлар