Бугун Эрон Ислом Республикаси Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири Киёнуш Жаҳонпурнинг ОАВ вакиллари билан ўтказган брифингда маълум қилишича, мамлакатда 27 март ҳолатига кўра коронавирусдан 144 киши вафот этган, 11133 киши соғайиб кетган. Айни пайтда Эронда бу касаллик билан оғриганлар сони 32332 кишини ташкил қилмоқда, дея хабар беради ИРНА – Эрон ахборот агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Эрон Ислом Республикаси касалланганлар сони бўйича Осиё қитъасида Хитойдан кейин иккинчи ўринда турибди.






