Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан амалга оширилган дастлабки ўрганиш натижасига кўра, бугунги кунда республикамизда шахсий ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқарувчи 89 та корхоналар (иловада келтирилган) фаолият юритаётганлиги ва уларнинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 1,77 млн. донани ташкил этиши маълум бўлди.
Мазкур ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган шахсий ҳимоя воситаларининг улгуржи нархи фойдаланилган ҳом ашёдан келиб чиқиб, ҳусусан, спандбон асосидаги ниқоблар 800 – 2100 сўм, докадан тайёрланган ниқоблар 1000–1500 сўм, трикотаж матосидан тайёрланган ниқоблар 1500–1700 сўм миқдорида шакллантирилган.






