“Ласетти” ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди, дея хабар қилди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.
Келтирилишича, кеча, 26 март куни соат 6:20 ларда Андижон вилояти, Бўстон тумани, Гузар МФЙ, Ўзбекистон кўчаси ҳудудидан ўтган Бўстон-Янгиобод маҳаллий йўналишида 1980 й.т ҳайдовчи И.М. “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳарактланиб кетаётган велосипедчи 1988 й.т. Э.Н.ни уриб юборган.
Натижада, велисопедчи Э.Н. олган тан жароҳатларининг оғирлигидан шифохонада вафот этган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз, дейилади Бош Бошқарма хабарида.






