1

Тошкентда бир кунда уч нафар фуқаро доридан заҳарланиб шифохонага тушди

САЛОМАТЛИК 27.03.2020, 18:09
Теглар: дори, шифокор
Тошкентда бир кунда уч нафар фуқаро доридан заҳарланиб шифохонага тушди

24 март кунининг ўзидаёқ пойтахтнинг учта туманида фуқаролар дори воситаларини қабул қилгач тиббий ёрдам учун мурожаат қилганликлари қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди

Жумладан 24 март куни соат 16.00 да 34 ёшли С.Р. “Глицин” дорисидан иккита таблетка қабул қилиб, ўзини ёмон ҳис қила бошлагач, шифохонага мурожаат қилган.

Шу куннинг ўзида тахминан соат 16.30 да  “Димедрол” таблеткаларидан икки дона қабул қилган 33 ёшли М.Т. шфохонага мурожаат қилади.

Соат 17.40 да эса Сергели туманида яшовчи 30 ёшли М.З. “Кетотифен” дори воситасидан иккита таблетка қабул қилиб, аҳволи ёмонлашгач шифокорларга мурожаат қилган.

Уларга тиббиёт ходимлари тез ёрдам кўрсатиб, саломатлигини тиклашга ёрдам берди. Аммо билиб-билмай ўзига дори тавсия қилиш, тез таъсир қилсин дея дозассини ошириш бундан-да нохуш ҳодисаларга олиб келиши мумкин эди. Шу сабаб дори воситаларини қабул қилишда эътиборли бўлиш, уларни фақатгина шифокор тавсиясига кўра белгиланган миқдорда қабул қилиш талаб этилади. Интернет ёки рекламадан орттирган “билимингизга” таяниб ўзингизни "даволаманг", дейилади ИИББ хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1