АсосийЖАМИЯТ

Андижондаги поликлиникада ёнғин содир бўлди (видео)

Шу йилнинг 27 март куни, соат 16:30 да Андижон шаҳар марказий поликлиникасида ёнғин рўй бе...

'Андижондаги поликлиникада ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Шу йилнинг 27 март куни, соат 16:30 да Андижон шаҳар марказий поликлиникасида ёнғин рўй берди. Видео:

 

Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш матбуот хизмати хабар беришича, шаҳар аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи мазкур тиббиёт муассасаси карантин муносабати билан иш фаолияти чегараланган ҳолда фаолият олиб бораётган эди.

Маълумотларга қараганда, 5 қаватли поликлиника биносининг 4-қаватидаги бош ҳамшира хонасида жойлашган совитгич (холодильник) ва компьютерларнинг электр тармоғига уланган жойида қисқа туташув рўй бериб, ёнғин юз берган. Бу вақтда поликлиникадаги тиббиёт ходимлари ва беморлар зудлик билан ташқарига кўчирилган.

Тезкор ҳаракатлар сабаб ҳеч ким жароҳат олмаган. Катта миқдордаги моддий зарар ҳам етказилмаган.

Айни пайтда ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Фаолият бўйича хизматлар Андижон шаҳрининг бошқа мавжуд 8 та оилавий поликлиникаларига тақсимланди, деб ёзилади хабарда.

Бошқа янгиликлар

Андижондаги поликлиникада ёнғин содир бўлди (видео) - Darakchi.uz