Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 5 тага ошиб, 88 нафарни ташкил этмоқда.
ССВнинг маълум қилишича, ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 2 нафари Фарғона вилоятида, яна 2 нафари Хоразмда ва бир нафари Тошкент шаҳрида қайд қилингани тасдиқланди.
Сал аввалроқ, кеча коронавирус инфекцияси аниқланган бемор бугун, 27 март куни миокард инфарктидан вафот этгани хабар қилинган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, беморларнинг 15 нафарида ўпка яллиғланиши белгилари кузатиляпти, 7 нафарининг аҳволи мутахассислар томонидан оғир деб баҳоланмоқда






