АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳужжатларни қоғоз кўринишида қабул қилишни тўхтатди

Маълумки барча инфекциялар каби коронавирус ҳам маиший контакт натижасида, зарарланган юза...

'Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳужжатларни қоғоз кўринишида қабул қилишни тўхтатди'ning rasmi

Маълумки барча инфекциялар каби коронавирус ҳам маиший контакт натижасида, зарарланган юзаларга қўл теккизиш орқали юқади. Шу жумладан соғ ва беморлар орасида қўлдан-қўлга ўтувчи қоғоз ҳужжатлар ҳам инфекция ташувчи восита бўлиб хизмат қилиши мумкин.Шу муносабат билан буйгунги кунда давлат ва жамоат ташкилотлари вақтинча қоғоз ҳужжатлардан фойдаланишни тўхтатиб, онлайн тизимда ҳужжатларни қабул қилишга ўтмоқда. 

Шу ўринда вақтинча чеклов чоралари киритилиши муносабати билан ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳам 2020-йил 27-мартдан бошлаб қоғоз кўринишидаги ҳужжатларни қабул қилишни вақтинча тўхтатади.

Вазирлик аҳолидан хат ва мурожаатларни info@mfa.uz электрон манзилига юборишингизни сўрайди.

Бошқа янгиликлар