Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Унда вилоятларга йўловчи ташиш масаласида савол берилди.
❓Айтишларича “Ипподром” атрофида 100 дан ортиқ одамлар тўпланган, аксарияти сурхондарёликлар. Бу қанчалик рост?
❗️Ушбу ҳолатлар жорий йилнинг 16-20 март кунлари кузатилди. Аҳолига қулайлик яратиш мақадида, Тошкент шаҳридан вилоятларга кетувчи йўловчилар учун шаҳарлараро-вилоятлараро автобус йўналишларда махсус қўшимча рейслар ташкил этилиб, фуқарорлар ўз манзилларига етказилди.
27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники






