АсосийЖАМИЯТ

Буюк Британияда қолиш муддати тугаган Ўзбекистон фуқароларининг виза муддати узайтирилди

Саёҳат чекловлари туфайли Буюк Британияни тарк ета олмаётган ва мамлакатда қолиш учун рухс...

'Буюк Британияда қолиш муддати тугаган Ўзбекистон фуқароларининг виза муддати узайтирилди'ning rasmi

Саёҳат чекловлари туфайли Буюк Британияни тарк ета олмаётган ва мамлакатда қолиш учун рухсатнома муддатлари тугаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларинг визалари 2020-йил 31-майга қадар узайтирилади деб хабар бермоқда ТИВ.

Бунинг учун Буюк Британия Иммиграция хизмати билан электрон почтаси орқали боғланиб, ўзингиз ҳақингизда зарур маълумотларни (тўлиқ исмингиз, фуқаролигингиз, олдинги визангиз рақами) беришингиз ҳамда мазкур мамлакатдан ҳозирда чиқиб кета олмаётганинингизни сабабини қисқача тушунтириб беришингиз керак (масалан, чегараларнинг ёпиқлиги). Aризачига мурожаат қабул қилинганлиги ва визани узайтирилганлиги ҳақида тасдиқнома юборилади.

Шунингдек, 31-майига қадар Буюк Британияни тарк етмасдан туриб мазкур давлатда узоқ муддатли яшаш рухсатномасини олиш учун онлайн мурожаат етишингиз ҳам мумкин. Бундай ҳолда, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ўзгармайди ва стандарт тўловни амалга ошириш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз: Қўшни давлатлардан келган фуқароларимиз Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда алоҳида автотранспорт воситаларни жалб қилган ҳолда ИИВ ЙҲХХ ҳамроҳлигида марказлашган ҳолда автобусларда карантин масканларига етказилмоқда.

Бошқа янгиликлар