Ҳайдовчининг соғлиги ёмонлашиб, бошқарувни йўқотгани натижасида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.
Аниқланишича, кеча, 27 март куни соат 18:25 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани, Элликқалъа ОФЙ ҳудудидан ўтган ички асфалът йўлида ғарбдан шарқ томонга қараб ҳайдовчи 1945 й.т П.С. “Ваз 2121” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётиб, соғлиги ёмонлашгани сабабли бошқарувни йўқотган ва ушбу йўлнинг ўнг томонида турган 8/78-рақамли бетон устунга урилиб ЙТҲ содир этган.
Натижада, ҳайдовчи П.С. тан жароҳати олган ва шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи П.С. узоқ муддатдан буён Тиббиёт бирлашмасида юрак хуружи касаллиги билан рўйхатда турган. Айни вақтда хайдовчини соғлиги ёмонлашгани ва вафоти сабабларига ойдинлик киритилмоқда, дейилади хабарда.






