АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда карантин даврида кечиктирилган тўлов учун жарима ва пениялар жорий этилмайди. Аммо бу – коммунал хизматлар учун тўловларни амалга оширмаслик дегани эмас

Ўзбекистонда ичимлик, оқова, иссиқ сув таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизм...

'Ўзбекистонда карантин даврида кечиктирилган тўлов учун жарима ва пениялар жорий этилмайди. Аммо бу – коммунал хизматлар учун тўловларни амалга оширмаслик дегани эмас'ning rasmi

Ўзбекистонда ичимлик, оқова, иссиқ сув таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматларга карантин даврида кечиктирилган тўлов учун жарима ва пениялар жорий этилмайди. Қарздор истеъмолчилар бўйича судга даъво аризалари киритилмайди. Истеъмолчилар ичимлик сув ва канализация ҳамда иссиқ сув тармоқларидан узилмайди. Аммо бу – коммунал хизматлар учун тўловларни амалга оширмаслик дегани эмас, дейилади Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг маълумотида.

Вазирлик томонидан коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш нима учун зарур ва шартлиги қуйидагича изоҳланади:
 

"Истеъмолчиларни сифатли ва узлуксиз ичимлик сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун бир қанча харажатлар талаб этилади. Жумладан, электроэнергия харажатлари, сувни тозалаш учун керакли реагентлар ва аварияларни бартараф этиш учун зарурий материалларни харид этиш ҳамда ходимларни иш ҳақи учун маблағ талаб этилади.

Мисол учун, бугунги кунда сув таъминоти корхоналари бир сутка давомида аҳолига 3,7 млн.м3 сув етказиб бермоқда. 2,4 млн.м3 оқова сув чиқариб ташланмоқда.

Соҳада карантин шароитида 12 минг ишчи ходимларимиз ўз хизмат вазифаларини фидокорона бажариб аҳолига ичимлик сувни узлуксиз етказиб бермоқда.

Аҳолига узлуксиз ва сифатли ичимлик сув етказиб бериш учун бир кунда 2,1 млн.кВт электр энергияси сарф қилинади. Ичимлик сувини зарарсизлантириш учун бир кунда 2 тонна хлор, 1,8 тонна гипохлорид ва 4,5 тонна коагулянтлар ва 10 тоннадан ортиқ ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ишлатилади.

Бундан ташқари, хар куни юзага келаётган аварияларни бартараф қилишга ҳам муайян харажатлар талаб этилади.

Шу сабабдан, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик қарздорликнинг кескин ошиши ва таъминловчи корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати заифлашишига олиб келиши мумкин, бу эса аҳолига узлуксиз ичимлик сувини етказиб берилишига салбий таъсир кўрсатади.

Мисол учун, бугунги кунда ичимлик ва оқова сув учун истеъмолчилардан тушадиган тушум даражаси карантин даврига қадар бир кунлик ўртача тушум 4,7 млрд. сўм ташкил этган бўлса, 26 март куни 2,9 млрд. сўмни ташкил этмоқда.
 


Карантин шароитида, Аҳолига уйдан чиқмасдан тўловларни амалга ошириш учун вазирликнинг расмий www.mjko.uz веб-сайтида ҳамда телеграм тармоғида @mjko_bot_info махсус саҳифаси орқали масофадан туриб уйдан чиқмасдан онлайн режимида тўловларни амалга ошириш мумкин.

Шунингдек, истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи таъминот корхоналари ва қарздорликлари тўғрисида маълумотларни олиш ҳамда тўловларни амалга ошириш бўйича онлайн тарзда click, upay, payme, paynet мобиль электрон тўлов тизимлари орқали тўлаш имкониятлари ҳам яратилган.

Вазирлик истеъмолчилар, яратилган имкониятлардан фойдаланиб коммунал хизматлар учун тўловларни уйдан чиқмасдан мобил электрон иловалар орқали амалга оширишни сўрамоқда.
 

    Бошқа янгиликлар