"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан ҳарбий хизматни ўтаган аскарларни мамлакат ҳарбий бўлинмаларидан ўз уйларига етказиш учун махсус поездлар ташкил этилди. Бу ҳақда Ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар берди.
Жами 10 дан ортиқ йўловчи поезд, тўлиқ дезинфекция қилинган бўлиб, 7000 дан ортиқ аскарни мамлакатимизнинг турли худудларига олиб борилди. Шунингдек, ҳар бир ҳарбий шахсий гигиена воситалари ва тиббий ниқоб билан таъминланган.