Ушбу саволга айни дамда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири ўринбосари Севара Ўринбоева жавоб берди.
— Меҳнат қонунчилигига мувофиқ карантин (чекловчи тадбирлар) шароитида иш берувчи ўз маблағлари ҳисобидан ходимларнинг шахсий ҳимояси учун барча зарурий чораларни кўриши лозим.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан аҳолини ижтимоий ва тиббий муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгилаб берилди. Жумладан, давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар ўз ходимларининг камида 50 фоизини ҳақ тўланадиган таътилга чиқариши, қолганлар масофадан ишлашга ўтказилиши зарурлиги таъкидланди.