Халқаро ва юртимизнинг ички йўналишидаги темир йўл чипталарининг қайтарилиши билан боғлиқ қатор чора-тадбирлар амалга оширилишига қарамай мазкур масала долзарблигича қолмоқда.
Шу муносабат билан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ шуни маълум қиладики, карантин даври якунланганидан сўнг ҳаракати вақтинча тўхтаган йўловчи поездларига олинган ва фойдаланилмай қолган барча чипталарнининг пул маблағларини (белгиланган тартибда ва тўлиқ ҳажмда, фоизлари ушланмаган ҳолда) темирйўл чиптахоналарида қайтарилади ёки чиптани бошқа санага қайта расмийлаштириш мумкин бўлади.
Батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг:
+ 998712999450 (белгиланган ҳисобот бланкларида сотиб олинган чипталар бўйича)
+998999819383 (сотиб олинган электрон чипталар масаласида)
Бундан ташқари, uzjeldorpass@mail.ru электрон почта орқали ҳам мурожаат этишингиз мумкин.






