Телевизори National Geography Wild, Eurosport ва “Охота ва рыбалка” каналларини кўрсатмайдиганлар нима қилади?
Ушбу саволга расмий каналлар орқали жавоб берилди.
National Geography Wild, Eurosport ва “Охота ва рыбалка” телеканаллари ҳамма учун очилган. Сиз телевизорингиз меньюси орқали каналларни автоқидирувга қўйинг. Каналлар пайдо бўлиши керак.
Агар сизда каналларни топиш бўйича муаммолар бўлса, Сизга телевидение хизматларини тақдим этаётган компания вакиллари билан боғланишни тавсия этамиз.
Мисол учун, UzDigital компанияси абонентлари 78 129 90 00 ва 1065 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.






