АсосийЖАМИЯТ

Андижонда коронавирусга чалинганларнинг сони 6 кишини ташкил этмоқда

Жорий йилнинг 29 март кунги ҳолатига Андижон вилоятида ушбу касалликка чалинган ва юқтириб...

'Андижонда коронавирусга чалинганларнинг сони 6 кишини ташкил этмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 март кунги ҳолатига Андижон вилоятида ушбу касалликка чалинган ва юқтириб олган инсонларнинг сони 6 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Бу ҳақида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича вилоят аҳолисига мурожаатида айтиб ўтган. 

Ушбу касаллик юртимиз учун, Андижонликлар учун яна бир синовидир. Вилоятимиз ахолиси, иккинчи маротаба амалга ошираётган мурожаатимиздаги тавсияларга ва кўрсатмаларга амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда, уни яширмай, ўзбилармонлик қилиб уй шароитида даволашга уринмасдан, шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилсалар, биз бу касалликни, албатта, енгамиз!

Вилоятимизда озиқ-овқат ва бошқа кундалик истеъмол маҳсулотларининг нархи ошиб кетмаслиги учун шахсан ўзим бошчилигимда барча чоралар кўрилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси, прокуратура органлари, бозорлар уюшмаси ҳамда тадбиркорлар иштирокида ушбу жараёнлар алоҳида назорат остида эканлиги бугун барчамизга маълум.

Шу билан биргаликда, бугун, вилоятимизда озиқ-овқат заҳиралари етарли даражада мавжуд ва ушбу масалада ҳеч ким ташвишга тушмасликларини алоҳида сўраб қоламиз.

Ҳурматли фуқаролар ушбу кўрилган чоралар, албатта аҳолимизнинг саломатлиги ва осойишталигини таминлаш мақсадида олиб борилаётганлигини яна бир бор ҳис этиб ва қонун-қоидаларга қатъий амал қилишимиз зарур, дейилади ҳоким мурожаатида.

 

    Бошқа янгиликлар