АсосийЖАМИЯТ

Covid19 касалликка қарши курашиш учун янги қурилаётган шифохонага ҳамшира сифатида ёрдамга бормоқчи бўлганлар қаерга мурожаат қилиши мумкин?

Аввал хабар берганимиздек айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузур...

'Covid19 касалликка қарши курашиш учун янги қурилаётган шифохонага ҳамшира сифатида ёрдамга бормоқчи бўлганлар қаерга мурожаат қилиши мумкин?'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.  

Савол:

Мен Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги оилавий поликлиникасида ишлайман. Covid19 касалликка қарши курашиш учун янги қурилаётган шифохонага ҳамшира сифатида ёрдамга бормоқчиман. Бизни қабул қилишадими. Кимга мурожаат қилишимиз керак?

 

— Сиз Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилинг, улар томонидан бу рўйхат шакллантирилади. Хабарингиз бор, касалликга чалинган беморларни даволаш ишида қатнашаётган тиббиёт ходимлари 14 кунда алмашиб туришади, демак мурожаат қилишингиз ва захирага ёзилишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар