АсосийЖАМИЯТ

Фуқародан савол: Карантин пайтида “ими-жимида” кичик йиғинларни ўтказиб юборсак бўладими?

Зарур ҳолатларда “ими-жимида” кичик йиғинларни ўтказиб юборсак бўладими? Қариндошлардан та...

'Фуқародан савол: Карантин пайтида “ими-жимида” кичик йиғинларни ўтказиб юборсак бўладими?'ning rasmi

Зарур ҳолатларда “ими-жимида” кичик йиғинларни ўтказиб юборсак бўладими? Қариндошлардан ташқари хеч кимни таклиф этмаймиз.

Фуқаронинг ушбу саволига айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилаётган брифингда  Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов жавоб берди.   

"Савол юборган фуқарога эслатиб ўтамиз “ими-жимида” тўй маросимини ёки бошқа йиғинларни ўтказиш тақиқланган. Агар ички ишлар органлари тўй ёки бошқа маросимларни ўтказаётганингизни аниқласалар, Сиз жиноий жавобгарликка тортиласиз.  

Албатта дафн маросимлари бундан мустасно.

Хозирча саволлар шу, агар аҳолида бошқа саволлар бўлса биз жавоб беришга тайёрмиз. Фуқароларимиздан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз."

 

    Бошқа янгиликлар