"Менинг отамни кўзлари кўрмайди, ҳар икки кунда Себзордаги касалхонага олиб бориб тегишли муолажа ўтказишлари зарур. Бундай ҳолатда шахсий транспортимдан фойдалансам бўладими? "
"Менинг фарзандимга травмотологиядан бугун жавоб беришди, уни ўз шахсий транспортимда бориб олиб келсам бўладими?"
"Аёлим ҳомиладор, туғруқхонага лечение олишимиз зарур, нима қилай?"
Ушбу саволларга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилаётган брифингда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов қуйидагича жавоб берди.
- Албатта, агар Сизни, ёки яқинларингизни касалхонага олиб боришга жиддий зарурат туғилса, шахсий транспорт воситангиздан фойдаланишингиз мумкин.
Бундай ҳолатда Йўл патруль ходимлари тўхтатса, ҳиссиётга берилмасдан, асабузарликка йўл қўймай, юзага келган вазиятни ва кўчага чиқиш сабабини тўғри тушунтирсангиз, улар ҳам ҳолатни тўғри тушунишади.
Керак бўлса, қўлидан келганича Сизга ёрдам беришади. Лекин буни суистеъмол қилиш керак эмас.






