АсосийЖАМИЯТ

Коронавирусдан ҳимояланишда озиқ-овқат маҳсулотларининг қандай аҳамияти бор?

Испаниялик шифокор Хосе Мануэль Фернандез Гарсиянинг фикрича,   "Ўрта ер денгизи...

'Коронавирусдан ҳимояланишда озиқ-овқат  маҳсулотларининг  қандай аҳамияти бор?'ning rasmi

Испаниялик шифокор Хосе Мануэль Фернандез Гарсиянинг фикрича,   "Ўрта ер денгизи" парҳези ёрдамида иммунитетни ошириб,  организмни коронавирусдан қўшимча ҳимоялаш мумкин. 

Мутахассисга кўра, асосийси парҳезга кўпроқ мева- сабзавотлар ва кўкатларни қўшиш зарур. Сабаби уларда антиоксидантлар ва кучли иммунитетни шаклантириш учун зарур бўлган моддалар мавжуд. Шундай экан,  ҳар куни бештадан мева-сабзавот истеъмол қилиш зарур. 

Фернандез сут маҳсулотларидан сут, пишлоқ ва йогуртнитавсия қилган.  Шунингдек, тухум ва дуккакли ўсимликларни ҳам унутмаслик лозим. Гўштлардан эса парранда гўшти ва балиқдан таом тайёрлаш  афзалроқ. Ўз навбатида шакар ва тузни қисқартириш керак. Ширинлик ўрнига қуритилган меваларни  истеъмол қилиш  жуда  фойдали.

Парҳез орқали иммунитетни кўтариш учун қўшимчасига 30 дақиқалик бадантарбия шуғулланиш ва ўз  вақтида  дам олиш лозим. Буларнинг  бариорганизм  учун  яхшиҳимоя  воситасидир. 

Шифокор коронавирусдан сақланиш учун биринчи  навбатда қўлни  совунбилан тез-тез  ювиш,  юзга тегинмаслик ва ниқоб орқали нафас йўллари аъзоларини ҳимоялаш зарурлигиниэслатиб  ўтган.

    Бошқа янгиликлар