АсосийЖАМИЯТ

Карантин: “Эзгулик отряди” Бойсун туманида

Бойсун тумани 3 сектор раҳбари, ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Э.Нуруллаев бошчили...

'Карантин: “Эзгулик отряди” Бойсун туманида'ning rasmi

Бойсун тумани 3 сектор раҳбари, ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Э.Нуруллаев бошчилигида ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда, ички ишлар органларида ташкил этилган Эзгулик отряди Дарбанд, Темир Даовоза, Шифобулоқ, Хўжабулғон, Сайроб, Даҳнаижон ҳамда Тиллакамар маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтоз, кўп фарзандли, ногиронлиги бўлган хонадонларга ташриф буюрди.

 “Уйда қолинг!” шиори остида карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этиш ва жамоат жойларида ниқобларни тақиб юриш борасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришди. Ташриф этилган хонадон эгаларига, санитария ва гигиена ниқоблари, озиқ-овқат маҳсулотларини топширишди.

Хонадон соҳиблари ушбу қилинган меҳр ва мурувватдан хурсанд бўлишиб, муҳтарам Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатларига ҳамда бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус панденимининг олдини олиш борасида қилаётган таҳсинга сазовор халқпарвар ишлари учун ташаккурлар айтишди.

    Бошқа янгиликлар