АсосийЖАМИЯТ

ТАТУ талабалари ниқобсиз фуқароларни аниқловчи дастур яратишди (видео)

Талабалар томонидан яратилган ушбу дастур карантин пайтида қоидабузарларни аниқлаш ва эпид...

'ТАТУ талабалари ниқобсиз фуқароларни аниқловчи дастур яратишди (видео)'ning rasmi

Талабалар томонидан яратилган ушбу дастур карантин пайтида қоидабузарларни аниқлаш ва эпидемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради. Бу ҳақда Edu.uz расмий канали хабар берди.

Дастур ёрдамида йўлларда ўрнатилган кузатув камералари орқали шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз ҳайдовчи ва йўловчиларни аниқлаш мумкин.  

Ўзбекистон ҳукумати махсус комиссияси ўрнатган тартибга биноан  2020 йил 27 мартдан бошлаб фуқаролар жамоат жойида шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилади. Яъни, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробаригача миқдорда – 1 млн 115 минг сўм жарима белгиланиши мумкин.  

Мазкур тартиб автомобиль бошқарувидаги ҳайдовчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.  

Талабалар ўзлари яратган дастурни фойдаланиш учун бепул тақдим этиш билан коранавирус  инфекцияси профилактикасига ҳисса қўшиш ниятида. Видео:

Бошқа янгиликлар