АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазири матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда матбуот хизмати бир қанча саволларга жавоб берди.
Савол:
Карантин пайтида таксиларнинг қатнови ҳам тўхтатиладими ва шу пайтда хайдовчилар такси паркларга кунлик тўловни тўлашга мажбурми?
️Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 30 март кунидан эътиборан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, доставка) амалга оширишлари мумкин. Бунда кўчаларда ҳаракатланиш учун автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди.
Содда қилиб айтганда таксиларнинг йўловчи ташишига рухсат этилмайди. Бу эса ҳайдовчиларнинг такси паркларига кунлик тўлов тўлашга мажбур эмаслигини англатади.






