АсосийЖАМИЯТ

Хусусий мактаблар март ойи учун 50 фоизлик тўлов тўлашни талаб қилиши тўғрими?

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Ахборот...

'Хусусий мактаблар март ойи учун 50 фоизлик тўлов тўлашни талаб қилиши тўғрими?'ning rasmi

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.  Унда қуйидаги саволга жавоб берилди. 

Савол:

"Ўғлимни мактаби хусусий, март ойи учун қайта ҳисоб-китоб кўриб чиқилмади, боз устига апрель ойи учун 50 фоизлик тўлов тўлашни айтишибди. Тўғрими шу?"

—️ Нодавлат умумтаълим ташкилотларида таълим олувчининг ўқиши учун тўланадиган тўлов миқдори ва тўловни амалга ошириш даврийлиги умумтаълим ташкилоти ва ота-она ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади.  

 

Агар ота-оналар томонидан март ойи учун олдиндан тўлов амалга оширилган бўлса, март ойининг иккинчи ярмида дарс машғулотлари олиб борилмаганлиги сабабли қайта ҳисоб-китоб асосида ўтказилмаган дарс машғулотлари учун тўланган тўлов қайтарилиши лозим.  

 

Агар томонлар ўртасида низо чиққан тақдирда, тегишли фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиниши керак.  

    Бошқа янгиликлар