Табиблар коронавирусни таволай оладими?
Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилаётган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:
Коронавирус инфекцияси махсус даволашни талаб қиладиган касаллик. Албатта бундай пайтларда табиблар ҳам кўпайиб кетиши табиий. Лекин, ушбу инфекцияга чалинган беморлар шифохона шароитида, юқумли касалликлар, вирусолог, пульмонолог, реаниматолог, педиатр каби мутахассислар тавсияларига асосан даволаниши керак. Бу табиблар даволайдиган касаллик эмас.






