АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада ЙТҲ натижасида пиёда вафот этди

Жорий йилнинг 30 март куни соат 21:20 ларда, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Узун йўл кўча...

'Фарғонада ЙТҲ натижасида пиёда вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 март куни соат 21:20 ларда, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Узун йўл кўчаси 2-уй олдида, ҳайдовчи 1996 й.т. М.М. “Кобальт” русумли транспорт воситасини тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёда Б.У.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада, пиёда Б.У. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонага олиб кетилаётган вақтда, йўлда вафот этган.

ИИВ ЙҲХББ  ҳайдовчилардан “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишларини сўрамоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар