АсосийЖАМИЯТ

“Ўзсаноатқурилишбанк” бошқаруви раиси банк мижозларига мурожаат билан чиқди

“Ўзсаноатқурилишбанк” Бошқаруви Раиси Сахи Аннақличев коронавирус инфекцияси тарқалиши мун...

'“Ўзсаноатқурилишбанк” бошқаруви раиси банк мижозларига мурожаат билан чиқди'ning rasmi

“Ўзсаноатқурилишбанк” Бошқаруви Раиси Сахи Аннақличев коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан банк мижозларига мурожаат қилди.

Юртимиз ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини оширишда, Сизлардек ташаббускор мижозларга яқин ҳамкор, ҳаммаслак бўлишда ўз кучини аямаётган Ўзсаноатқурилишбанк жамоаси мазкур мураккаб вазиятда ҳам ишончингизни сақлаб қолиш йўлида бор имкониятларини сафарбар этмоқда.

Aввало, ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилган карантин қоидаларига қатъий амал қилиш мақсадида банк Бош офисида махсус штаб ташкил қилинди. Бу борада филиалларда амалга оширилаётан ишлар қатъий назоратга олинди. Хизмат кўрсатувчи офислар доимий дезинфекция қилинмоқда, ходимлар ҳимоя воситалари билан таъминланмоқда, банкка ташриф буюраётган мижозларга ҳам тиббиёт ниқоблари тарқатилиб, антисептик воситалар билан дезинфецсия қилинмоқда.

Коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли фаолиятини вақтинча тўхтатган, молиявий қийинчиликларга учраётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда жисмоний шахсларга Банкимиздан олинган кредитларини сўндириш муддатлари узайтирилмоқда.

Шунингдек, бугунги эпидемиологик вазият туфайли Банк томонидан масофавий хизматлар ва маҳсулотлар оммабоплигини ошириш бўйича ишлар янада кучайтирилди. Aксарият мижозлар учун “Банк-мижоз”, “Мобил банк” хизматларидан фойдаланишда имтиёзлар тақдим етилди. Aмалдаги интерактив хизмат ва маҳсулотлар аҳамияти хусусида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарғибот ишлари фаоллаштирилди.

Уйда қолаётган аҳолимизнинг пулга эҳтиёжини қондириш мақсадида онлайн микроқарз бериш жорий қилинди. Бугунги кунда бундай кредитлар банкимиз томонидан муомалага чиқарилган “Иш ҳақи” лойиҳаси асосидаги пластик карта эгаларига ““UzPSB Mobile” мобиль иловаси орқали гаровсиз, кафилликсиз, саноқли дақиқаларда тақдим этилмоқда.

Маълумки, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳукумат комиссияси топшириқларига биноан ташкилот раҳбарларининг аҳолини бевосита қабул қилиш ишлари вақтинча тўхтатилди.

Маълумки, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳукумат комиссияси топшириқларига биноан ташкилот раҳбарларининг аҳолини бевосита қабул қилиш ишлари вақтинча тўхтатилди.

Шунга кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари тизими масофадан йўлга қўйилди. Ҳозирда мурожаатлар интерактив шаклда Банк электрон почтаси ( info@uzpsb.uz),), телеграм-бот манзили (@sqb_uz_bot), “Ишонч телефони” (+998-78-120-45-01) ҳамда “Call-markaz”i” (+998-71-200-43-43) орқали қабул қилинмоқда.

Қайд этиш лозимки, ушбу “вирусли уруш”га қарши курашиш борасидаги ягона тизим фақатгина давлат ёки муайян ташкилотнинг зиммасидаги вазифагина эмас, балки ҳар биримизнинг ўз-ўзимизни асрашимиз зарурлигига қаратилган ижтимоий даъватдир.

    Бошқа янгиликлар