Норин тумани истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Бобожонованинг суд қарори ижроси таъминланмаётгани юзасидан йўллаган мурожаати бошқарманинг мурожаатлар билан ишлаш шўъбасида қаноатлантирилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 13.10.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Б. Бобожоновдан Ф.Бобожонова фойдасига алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Норин туман бўлими иш юритувига олинган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23, 86-моддаларига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга ижро қилиш юборилган.
Ижро ҳужжати юзасидан қарздор Б.Бобожонов ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий муддатда бажармаганлиги сабабли Қонуннинг 42-1-моддаси талаби асосида давлат ижрочисининг қарори билан унинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чеклов қўйилган.
Қарздор Б.Бобожоновнинг алиментдан бўлган қарздорлиги ҳозирга қадар 32.481.014 сўмни ташкил этган эди. Ўрганиш давомида мурожаат атрофлича ўрганилиб, қарздорлик нақд пул маблағлари шаклда ундирилиб, мурожаатчига топширилди.
Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси органларида фуқаролар мурожаатлари онлайн режимида олиб борилаётганига қарамасдан ҳар бир мурожаат четда қолмайди.






