АсосийЖАМИЯТ

Комил Алламжонов: "Карантин пайтида уйдан чиқмаслик нима учун муҳим?" (Видео)

Миллий масса-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раиси Комил...

'Комил Алламжонов: "Карантин пайтида уйдан чиқмаслик нима учун муҳим?" (Видео)'ning rasmi

Миллий масса-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ўзининг телеграм каналида инфекциянинг тарқалиш занжирини узишда уйда ўтириш нима учун муҳимлигини тушунтириб берди:

"Вирус тарқалишидаги занжирни тўхтатиш учун барча уйда қолиши керак! 

Ана шунда, 5-10 кун ҳамма уйда ўтирганидан кейин касалланганлар сони ортиб кетиши мумкин. Аммо улар уйда қолгани учун жуда камчиликка юқтира олишади. Улар худди кўпикдек йиғиб олинади, кейин эса карантин зонага ажратилиб, касалланганлар шифохонага жойлаштирилади.

Бўм-бўш кўчалар ва транспортлар дезинфекция қилинади, маълум муддат ўтгач у ердаги бор вируслар ҳам ўлади. Самолётлар учмайди, чегаралар ва вилоятлар ёпилади. Шаҳар бўйлаб касалликка чалинганлар йиғиб чиқилади. Ва шу тариқа шаҳар тозаланади.

Бунинг учун 1 ой етиши мумкин. Ҳукумат барчасини режа асосида тўғри олиб боряпти, деб ҳисоблайман. Фақат одамлар буни тўғри тушунишлари керак. Барча давлатлар деярли шундай қилмоқда. Иккинчи босқичда тозаланган давлатлар ўртасида авиаалоқалар қайта тикланади. Ва бўлди. Схема шунақа менинг тушунчамда. Видео:

#vahimasizkarantin #sinovdavri #bizyengamiz

Бошқа янгиликлар