АсосийЖАМИЯТ

Деҳқон бозорлар, йирик савдо дўконлари ва дорихоналардаги нарх-наволар Бош прокуратура назоратига олинди

Тошкерт шаҳридаги деҳқон бозорлар, йирик савдо дўконлари ва дорихоналардаги нарх-наволар Б...

'Деҳқон бозорлар, йирик савдо дўконлари ва дорихоналардаги нарх-наволар Бош прокуратура назоратига олинди'ning rasmi

Тошкерт шаҳридаги деҳқон бозорлар, йирик савдо дўконлари ва дорихоналардаги нарх-наволар Бош прокуратура назоратига олинди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Мамлакатда COVID - 19 коронавируси инфекцияси кенг тарқалишини олдини олиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш шароитида Тошкент шаҳар деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига ҳамда нарх-навонинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик борасидаги тадбирлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Шу мақсадда, Бош прокуратуранинг масъул ходимлари Тошкент шаҳридаги 13 та деҳқон бозорлари, йирик савдо дўконлари ва дорихоналарга бириктирилган.

Улар кўрсатилган объектларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таъминоти ҳамда нарх-наво кунлик ўрганиб, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилиши ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўришмоқда. 

Шунингдек, бириктирилган ходимлар томонидан бозорлар, савдо дўконлари ва дорихоналарга етказиб берилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги, савдо қоидаларига риоя этилиши, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан назорат ўрнатилган.

 

    Бошқа янгиликлар