Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғи эълон қилинди. Унга кўра, ўқув йилининг тўртинчи чораги учун режелаштирилган дарс машғулотлари масофавий видеодарслар шаклида ташкил этилади.
Шунга кўра, бугун, 2020 йилнинг 1 апрель кунидан ўқитувчилар масофадан фаолият юритишни бошлайди. Бунда уларнинг иш ҳақи тўлиқ сақланиб қолади.
Навбатдан ташқари меҳнат таътилида бўлган ходимларнинг таътил муддати йиллик асосий меҳнат таътили ҳисобидан узайтирилади. Қолган ходимларга заруратга кўра, йиллик таътилдан фойдаланиш графигидан қатьий назар асоссий меҳнат таътили ҳисобидан ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили тақдим этилади.
Шунингдек, буйруқ билан меҳрибрнлик уйлари ва тарбия муассасалардаги ўғил-қизларни кўргани келувчи яқинларининг ташрифи вазият яхшилангунга қадар чеклаб қўйилди.







