Ички ишлар вазирлиги карантин тадбирлари эълон қилингандан то 1 апрель соат 09:00 ҳолатига кўра қанча қоида бузарлик қайд қилингани ҳақида маълумот берди.
Республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 17 668 та ҳолат аниқланган. Улар:
- Тошкент шаҳрида – 3 093 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 2 179 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 1 809 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 1 767 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 1 350 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 1 327 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 1 127 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 1 065 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 1 005 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 792 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 742 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида 629 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 526 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 257 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.






