АсосийЖАМИЯТ

Вазир вирусология шифохонасидаги шифокор ва ҳамширани туғилган куни билан табриклади

Вирусология илмий текшириш институти бугун бутун Ўзбекистон диққат марказида бўлиб турибди...

'Вазир вирусология шифохонасидаги шифокор ва ҳамширани туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

Вирусология илмий текшириш институти бугун бутун Ўзбекистон диққат марказида бўлиб турибди, десак муболаға эмас. Бу масканга олиб келинаётган ҳар бир бемор бизни ўйга чўмдирса, соғайиб чиқаётган ҳар бир юртдошимиз хурсандчилигига ҳам ҳаммамиз шерик бўлиб турибмиз.

1 апрель куни бу шифохонада нафақат 4 нафар бемор соғайиб чиқди, балки шу масканда бўлим бошлиғи, шифокор Малика Низомхўжаева ва бўлим катта ҳамшираси Дилдора Имомхўжаеваларнинг туғилган кунлари ҳам нишонланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Уларни барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда ташриф буюрган Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановнинг шахсан ўзи табриклади.

«Соғайиб кетганларни кузатиш чоғида вазиримиз бизнинг ҳам туғилган кунларимизни ҳисобга олганлари кутилмаган ҳол бўлди. Совғаларини топширдилар, кўнглимизни кўтардилар. Беморлар тузалиб кетган бир пайтда бўлган эътибор туфайли касбимдан жуда ғурурландим. Илоҳим ҳамма беморларимиз ҳам соғайиб, уйларига қайтишсин», – дейди шифокор Малика Низомхўжаева.

    Бошқа янгиликлар