Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тайёрланган инфографикада жорий йилнинг 2 апрель ҳолатига кўра, COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича Ўзбекистондаги эпидемик вазият тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилган.
Унга кўра, Республика бўйича коронавирус билан хасталанганлар сони 190 нафарни ташкил этади. Шундан 72 нафари хориждан келганлар, 118 нафари эса мамлакат ичида мулоқот йўли билан юқтириб олишган.
Шунингдек, ушбу инфографика орқали коронавирус билан хасталанганларнинг вилоятлар кесимидаги сони, қайси хорижий давлатлардан юқтириб келишгани, жинси, ёши, тузалганлар, вафот этганлар, карантинда сақланаётганлар ҳақидаги маълумотларга ҳам эга бўлишингиз мумкин.







