Махсус рухсатнома олиш учун электрон сўровнома тўлдирилишида мурожаатчининг аризаси тартибга номувофиқлигини автоматик тарзда аниқлаш ва бундай ҳолатларда рухсатнома берилишини рад этиш функцияси ишга туширилди.
Айнан ушбу функция ёрдамида 2 соат ичида 50 мингга яқин электрон сўровномаларга тизим томонидан рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномалар шакллантирилди.
Аризани рад этилганлиги ёки кўриб чиқилаётганлиги ҳақидаги маълумотни Давлат хизматлари Марказида эмас, балки фақат my.gov.uz порталида билишингиз мумкин.
Карантин қоидаларини бузиб Марказга беҳудага бормаслигингиз сўралмоқда.






