Ўзбекистонда жуда қисқа муддатда «ҳимоя воситалари» ишлаб чиқарилиши бир неча баробар ошган. Бу ҳақда брифингда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров маълум қилди.
Таъкидланишича, февраль ойида бор-йўғи 20 га яқин корхона ушбу йўналишда фаолият юритган бўлса, ҳозирда ишлаб чиқариш қувватлари 10 баробарга оширилди.
Ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқариш қувватлари республика бўйича 200 мингдан — 2,5 млн.га етказилди ва кейинги ҳафта ичида улар 5 млн.дан етказилади. Шунингдек, 12 мингдан ортиқ ҳимоя халатлари (комбинезон) ишлаб чиқарилмоқда.






