Эндиликда Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси мана шундай ваколатни қўлга киритувчи йирик тадбиркор ва экспортёрларнинг рўйхатини шакллантириб, Адлия вазирлиги томонидан стикер олишга кўмаклашади. Бугундан кучга кирган мазкур келишувга кўра, уюшма Иқтисодиёт вазирлигига стикер олишга рухсат сўраётган йирик корхоналар ва тадбиркорларнинг зарурий мутахассисларнинг автомашиналарига истисно тариқасида руйхатини тақдим этади, шундан сўнг тасдиқланган хужжат Адлия вазирлигига киритилади.
Бунинг учун стикер олишга талабгор юридик шахс корхона номи ва иш фаолияти нимадан иборатлиги тўғрисида аризани киритиши лозим. Мурожат маълум муддат оралиғида кўриб чиқилиб, барча талабларга жавоб берсагина, стикер олувчилар рўйхатига киритилади. Айни мавзуда уюшмага кунига 400 дан ортик мурожат ва саволлар келиб тушаётганини ҳисобга олган ҳолда масалага жиддий эьтибор қаратилди. Бу имкониятдан қўштирноқ ичидаги «уддабурон тадбиркорлар» фойдалана олмасликлари учун, Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси аниқ маълумотларга таяниб аризаларни кўриб чиқади ва “премиум класс”даги автомабилларни стикер олувчилар рўйхатига киритмайди.
Мурожат учун:
Телеграм : @Exportchilar_uyushmasi
+998 99655 22 11 Санжар Фазлиддинов
+998 98123 77 05 Дилшод Менглиев
+998 90 963 33 75 Жамшид Фаёзов






