АсосийДУНË

Париж яқинида жойлашган Европадаги энг йирик бозорлардан бири ўликхонага айлантирилмоқда

Париж яқинидаги йирик улгуржи савдо мажмуаси биноларининг бири яқин кунларда ўликхона учун...

'Париж яқинида жойлашган Европадаги энг йирик бозорлардан бири ўликхонага айлантирилмоқда'ning rasmi

Париж яқинидаги йирик улгуржи савдо мажмуаси биноларининг бири яқин кунларда ўликхона учун қайта жиҳозланади, деб хабар қилади Parisien газетаси. Бу ҳақда ЎзА ёзди.

Ранжисе деб аталадиган ушбу бозор Европадаги энг йирик бозорлардан бири ҳисобланади. Париждан бир неча километр нарига кўчирилмасдан аввал у Франция пойтахтининг маркази бўлмиш Ле Аль даҳасида жойлашган эди. Таниқли француз адиби Эмил Золянинг романи туфайли бозор жойлашган ушбу туман 1960 йилларда анча машҳур бўлиб кетганди.

“Ранжиседаги миллий аҳамиятга эга бўлган ушбу биноларнинг бири яқин кунларда ўликхонага айлантирилади. Ушбу қарор коронавирус эпидемияси туфайли ўлим ҳолатлари кўпайгани боис, ҳудудий дафн қилиш хизмати дуч келган қийинчиликларни енгиллатиш учун қабул қилинди “, — дейилади нашр эълон қилган хабарда.

Таъкидланишича, 2003 йил ёзда ҳам об-ҳаво ҳаддан ортиқ исиб кетганда, ҳукумат шу каби чорани қўллаган эди. Ўшанда майдони 4000 квадрат метр келадиган бино 700 та жасадни жойлаштириш учун ҳозирланган эди. Бино ичидаги ҳарорат Цельсий бўйича 5 даражада ушлаб турилади.

    Бошқа янгиликлар