АҚШ ҳукумати кенг кўламда таҳлиллар ўтказиш учун лаборатория тизимларини тайёрлаш, тиббиёт муассасаларида инфекциялар профилактикаси ва назорати, COVID-19 устидан эпидемиологик назоратни ва COVID-19 беморлари ҳисобини юритишни яхшилашга кўмаклашяпти. Бу ҳақда "Дори-Дармон" АЖ хабар берган.
Шунингдек, вирус ҳақидаги дезинформацияларга қарши курашиш ҳамда инсонларни давлат ва тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ишлашга жалб қилиш учун воситалар тақдим этади. Бунинг учун 848 минг АҚШ доллари ажратилди.
АҚШ ҳукумати, шунингдек, Марказий Осиёдан Қозоғистонга 800 минг, Қирғизистонга 883 минг, Тожикистонга 866 минг, Туркманистонга 920 минг АҚШ доллари миқдорида кўмак беради.






