АсосийЖАМИЯТ

"Касаллигини яшириб юрган шахс кеча олиб келиниб, зудлик билан сунъий нафас бериш мосламасига уланди" Беморлар аҳволи ҳақида маълумот берилди

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Ўзбекистон24 к...

'"Касаллигини яшириб юрган шахс кеча олиб келиниб, зудлик билан сунъий нафас бериш мосламасига уланди" Беморлар аҳволи ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Ўзбекистон24 канали орқали Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар аҳволи ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, беморларнинг 17 нафарида пневмония белгилари кузатилмоқда. Шунингдек,  4 нафари оғир, 2 нафари эса нисбатан оғир аҳволда.

"Вазият мураккаблашиб бораётганини ҳали тўлиқ англаб етмадик, чамаси. Ҳозиргача карантин тартибларига риоя қимаслик, мақсадсиз, мантиқсиз кўчаларни кезиб юриш, тиббиёт ходимларининг тавсияларига амал қилмаслик ҳолатлари учрамоқда. Аҳамият берсангиз, ҳозир ОАВ фақат коронавирус билан шуғулланяпти, холос. Нафақат тиббиёт ходимлари, балки барча соҳа вакиллари коронавирусдан ўзимизни асраш бўйича барча тавсия ва аммалларни бериб бормоқда.  Ана шу тавсиялар ва кўрсатмалардан сўнг, касалликнинг килиник белгилари одамларда аллақачон ёд бўлиб кетиши керак эди. Минг афсуски, ҳанузгача, ушбу касалликнинг клиник белгилари кузатилса, унга бепарволик билан қараб, тиббиёт ходимларига мурожаат қилмасдан узоқ муддат уйда қолиб кетиб, аҳволи оғирлашгандан кейингина шифохонага мурожаат қилаётганлар бор.

 Куни кеча шифохонага Х. исмли бемор олиб келинди. Шу заҳотиёқ беморга сунъий нафас бериш аппаратини улашга эҳтиёж сезилди ва аҳволи ўта оғир деб баҳоланди. Шу ўринда савол туғилади: шу пайтгача, касалликнинг илк клиник белгилари кузатилганда, тиббиёт ходимларига мурожаат қилмасдан, таваккалчилик қилиб, бунга эътиборсиз бўлишга беморнинг нима ҳаққи бор эди?! Бемор бу иши билан оиласининг, яқинларининг, керак бўлса кенг жамоатчиликнинг ҳаётини хавф остига қўйишга нима ҳаққи бор? Бу хиёнат эканлигини англаб етмадими? 

Ҳали ҳам кеч эмас. Биз кўзимизни очишимиз керак. Юртимизда 17 кунда касалланганлар сони 221 нафарга етди. Бундай вазиятда ҳеч кимнинг таваккал қилишга, ўз саломатлиги билан ўйнашишга, ўзгаларнинг ҳаётини хавфга қўйишга ва Республикада вазиятни баттар чигаллаштиришга ҳаққи йўқ!" — деди Нурмат Отабеков.

    Бошқа янгиликлар