"UZAUTO MOTORS" АЖ мамлакатда юзага келган эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, автомобиллар савдосини тўлиқ онлайн режимда йўлга қўйди. Бу ҳақда жамиятнинг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Мазкур савдо тизимида харидорларга автомобилни масофадан туриб, онлайн режимда уйдан чиқмаган ҳолатда харид қилиш имконияти яратилган.
Бундан ташқари барча дилерлик корхоналари харидорларга компания томонидан муддатли тўлов ҳамда кредит шартлари асосида автомобиль хариди жараёнида ҳам масофадан хизмат кўрсатишни таъминлайди. Дилерлар бу бўйича сизларни қизиқтирган барча маълумотларни тақдим этадилар.
Агар дилерлар томонидан автомобилни масофадан харид қилиш жараёнида таъмагирлик ёҳуд автомобилни етказиб бериш эвазига пул талаб қилиш ҳолатлари кузатилса компаниянинг 78 141-77-77 ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз сўралмоқда.






