ИИВ томонидан берилган маълумотга кўра, карантин эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 22 286 та ҳолат аниқланган.
Улар:
- Тошкент шаҳрида – 3 778 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 2 762 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 2 203 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 2 183 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 1 636 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 1 578 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 1 469 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 1 326 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 1 250 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 1 151 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 1 015 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 869 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида - 784 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 282 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
Мисол учун, 2 апрель куни Сирдарё вилояти, Ховос тумани, “Қайирма” маҳалласида яшовчи 1987 й.т. Ш.У., Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, “Андижон” маҳалласи, Сокин кўчасида яшовчи 1982 й.т. Ж.Р., Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, “А.Навоий” маҳалласи, У.Носир кўчасида яшовчи 1993 й.т. Ў.Р., Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, “Баҳмал” маҳалласи, Қурувчилар кўчасида яшовчи 2000 й.т. Ш.Х., Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, “Гулзор” маҳалласида яшовчи 1990 й.т. З.Х.жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.
1 апрель куни ҳам соат 22:30 ларда Кашкадарё вилояти, Китоб тумани, “Баҳор” маҳалласи, “Қайнарбулоқ” қишлоғида яшовчи фуқаро, 1986 й.т. фуқаро О.О., Қамаши тумани, “Бобуртепа” маҳалласи ҳудудида жамоат жойида алкоголь истеъмол қилиб, тиббий ниқоб тақмасдан юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси, 183-моддаси, 194-моддалари бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Яккабоғ туман маъмурий суди томонидан 10 кун маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
1 апрель куни соат 16.15 ларда Хоразм вилояти, Хазорасп туманида яшовчи 2000 й.т. Ш.Р, Самарканд шаҳар М-37 Ўзбек тракти-Ойдин кўчалари кесишмасида, карантин вактида, юк ташувчи авто транспорт воситасида фукароларни ташиб, эпидемияга карши курашиш коидасини бузганлиги аникланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий жазога тортилган.
1 апрель куни Гулистон шаҳар, “Дўстлик” маҳалласи, Ўнг соҳил кўчасида яшовчи 1974 й.т. З.Х. карантин қоидаларига риоя қилмасдан бемақсад велосипед хайдаб юрганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилган.
1 апрел куни соат 08:40 ларда Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, “Лайлаккўл” маҳалласида яшовчи, 2002 й.т. фуқаро М.Р. карантинга олинган бўлсада, карантин жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида маъмурий жавобгарликка тортилган.






