АсосийЖАМИЯТ

Навоийда ишлаётган хитойлик тадбиркорлар 150 миллион сўм маблағни хайрия қилди

Айни пайтда Навоий вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳузурида “Коронави...

'Навоийда ишлаётган хитойлик тадбиркорлар 150 миллион сўм маблағни хайрия қилди'ning rasmi

Айни пайтда Навоий вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳузурида “Коронавирус пандепмиясига қарши курашиш бўйича” махсус ҳисоб рақами очилган.

Коронавирусга чалинган беморларни ва вилоятда карантинда бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ушбу ҳисоб-рақамга ташкилот, корхона, муассасалар, саховатпеша тадбиркорлар, шунингдек, савобталаб фуқаролар томонидан ҳомийлик ва ҳайрия маблағлари ўтказилмоқда.

Мазкур ҳисоб рақамга “Навоийазот” акциядорлик жамияти ҳузурида 3 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Хитойнинг “7-кимё қурилиш компанияси” вакиллари томонидан инсонпарварлик ёрдами доирасида 150 миллион сўм ҳомийлик маблағи ўтказилиб берилди, деб хабар қилмоқда Human.uz манбаси.

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбариятига компания вакиллари томонидан мазкур маблағ сертификати топширилган.

    Бошқа янгиликлар