АсосийЖАМИЯТ

Шоҳруҳ Ғиёсов: “Агар спиртли ичимликлар ёки сигарет маҳсулотлари савдоси тўхтатилса, кўплаб “отравление”ларга олиб келади”

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳру...

'Шоҳруҳ Ғиёсов: “Агар спиртли ичимликлар ёки сигарет маҳсулотлари савдоси тўхтатилса, кўплаб “отравление”ларга олиб келади”'ning rasmi

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Савол: Нима учун савдо шахобчалари ёпилаётган даврда спиртли ичимликлар сотувчи шахобчалар фаолият олиб бормоқда, бу зарурий озиқ-овқат эмаску. Шуларни ёпиб қўйсак бўлмайдими?

Жавоб: Сизга тушунарли қилиб жавоб беришга ҳаракат қиламан: агар биз спиртли ичимликларни ёки сигарет маҳсулотларини савдосини тўхтатиб қўйсак, одамлар бу маҳсулотни уйда қўлбола тайёрлашни бошлайдилар. Бу эса ўз навбатида кўплаб “отравление”ларга олиб келади.

Ҳозир бизга энди одамларнинг қўлбола спиртли ичимликдан заҳарланиб ўлиши етмай турган эди.

Агар билсангиз, тарихда бу даврдан ўтганмиз, 80-йилларда Собиқ Иттифоқ хукумати «сухой закон» эълон қилган, яъни спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш ва савдоси тўхтатилган. Шу даврда одамларнинг қўлбола тайёрланган спиртдан заҳарланиб ўлиши 400 фоизга ошиб кетган. Мана, Сизнинг саволингизга аниқ жавоб.

    Бошқа янгиликлар