АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳрида тиббиёт чиқиндилари учун махсус қутилар ўрнатилмоқда

Айни пайтда мамлакатда ҳукм сураётган жиддий эпидемиологик вазият айнан шундай чора кўришн...

'Тошкент шаҳрида тиббиёт чиқиндилари учун махсус қутилар ўрнатилмоқда'ning rasmi

Айни пайтда мамлакатда ҳукм сураётган жиддий эпидемиологик вазият айнан шундай чора кўришни тақозо қилмоқда. 

Дарҳақиқат бугун коронавирус пандемияси сабаб тиббиёт чиқиндилари мисли кўрилмаган даражада кўп ҳосил бўлаётир. Мамлакатимизда ҳеч қачон бу қадар кўп дока ниқоблар, резина қўлқоплар, ҳимоя воситалари ишлатилмаган ва утилизация қилинмаган. Уларни ишлатиб бўлгандан кейин машиий чиқиндиларга аралаштириш, асло мумкин эмас.  

Хўш, тиббиёт чиқиндилари ва ниқобларни  нима қилиш керак? Тошкент шаҳрида муқобил санитар тозалаш хусусий корхоналари томонидан янги лойиҳа ишга туширилди. Бу ҳақда Миллий гвардия расмий канали хабар берди.

Хусусан, пойтахтнинг Миробод туманида фаолият юритаётган «Мироншоҳ» ва «Раҳнамо» муқобил санитар тозалаш хусусий корхонаси "hasher week" лойиҳаси билан ҳамкорликда янги лойиҳага қўл урди. Корхоналар ўз тасарруфидаги чиқинди йиғиш майдончаларига (улар жами 14 тани ташкил этади) ишлатилган ниқоблар, резина қўлқоплар, турли хилдаги тиббий ҳимоя воситаларини ташлаш учун мўлжалланган замонавий чиқинди қутиларини ўрнатмоқда.

Бу ишларнинг барчаси аҳоли саломатлигини сақлаш, ўта юқумли вируснинг мамлакатимизда узоқ ушланиб туришининг олдини олишга қаратилган. Аҳолидан эса бу ишда масъуллик, яъни ўзи ва яқинларининг саломатлиги учун тиббиёт чиқиндиларини махсус идишларга ташлаш тавсия этилади.

Бошқа янгиликлар