АсосийЖАМИЯТ

Андижондаги жарима майдончаларига қоидабузарларнинг машиналари сиғмаяпти

Андижон шаҳридаги жарима майдончалари қоидабузар ҳайдовчиларнинг автомашиналари билан тўлд...

'Андижондаги жарима майдончаларига қоидабузарларнинг машиналари сиғмаяпти'ning rasmi

Андижон шаҳридаги жарима майдончалари қоидабузар ҳайдовчиларнинг автомашиналари билан тўлди. Бу ҳақда ЙХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Шаҳарда жорий йилнинг 1-3 апрель кунлари ўтказилган авторейд тадбири давомида карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Қўпол қоидабузарлик содир этган 200 дан ортиқ ҳайдовчиларнинг бошқарувидаги автомашиналари белгиланган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончаларига қўйилди. 

Карантин вақтида фуқаролардан уйда бўлишлари, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликлари такрор ва такрор сўралса-да, карантин талабларини бузаётган фуқаролар камаймаяпти. Уларни масъул орган маъмурлари қатъий тартибларга амал қилишни сўраб яна бир бор огоҳлантиради.

Бошқа янгиликлар