Ички ишлар вазирлиги 4 апрель соат 09:00 ҳолатига кўра, карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ холатлар статистикасини эълон қилди.
Уларнинг жами сони – 25 057 та ҳолат аниқланган. Ҳудудлардаги ҳолатлар қуйидагича:
- Тошкент шаҳрида – 4 241 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 3 019 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 2 641 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 2 449 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 1 977 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 1 727 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 1 503 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 1 451 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 1 399 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 1 330 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 1 121 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 1 040 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида - 867 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 292 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.






