Маълумки, жаҳонга хавф солиб турган Коронавирус (COVID-19) инфекцияси, минг афсуски юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Халқимизда азал-азалдан меҳр-оқибат, самимият, ўзаро ҳурмат, меҳрибонлик ришталари узвий боғланиб келган.
Айни кунлардаги мураккаб вазиятда ҳам юртдошларимиз имкони борича бир-бирига ёрдам қўлларини чўзмоқда. Ўтказилаётган хайр-саховат тадбирларида ҳар бир ният қилган фуқаро ўз имкониятларидан келиб чиқиб аҳолига тиббий ниқоблар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарурий ашёлар тарқатилмоқда.
Шундай тадбирларнинг бири, жорий йилнинг 29 март куни Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида бўлиб ўтди.
"Мажбурий ижро бюроси Шуманай тумани бўлими бошлиғи бошчилигида бир қатор ходимлар ташаббуси билан, тумандаги деҳқон бозори олдида фуқароларга бепул 500 дан ортиқ тиббий маскалар тарқатдик" деб хабар беради МИБ ахборот хизмати Даракчига берган хабарида.
Шундай экан унутмайлик, биз # Бирмиз, # Қалбан биргамиз ва ҳаммасини # Биргаликда ҳар қандай синовларни енгамиз!






