АсосийЖАМИЯТ

Китоб туманидан олиб чиқиб кетилаётган картошка қайтариб қолинди

Китоб тумани ҳокимлиги, прокуратура,  Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш Департаме...

'Китоб туманидан олиб чиқиб кетилаётган  картошка қайтариб қолинди'ning rasmi

Китоб тумани ҳокимлиги, прокуратура,  Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш Департаменти туман бўлими, Миллий гвардия, ИИБ,ЙПХ ҳамкорлиги давом этмоқда.

Ҳамкорлик натижасида фуқаро Д.М.томонидан ўз шахсий юк аатомашинасида туман ҳудудидан қўшни туман бозорига сотиш учун олиб чиқиб кетилаётган картошка маҳсулоти аниқланиб, Китоб деҳқон бозорига сотиш учун қайтарилди.

Туманда аҳолини арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида барча чоралар ишга солинган.Бунинг самарасида туман бозорида маҳсулотлар, айниқса,  картошка нархининг ошишига йўл қўйилмаяпти.Бу вазиятдан фойдаланишни кўзлаган баъзи " ишбилармон"лар, картошкани бирмунча қиммат баҳода сотишни режалаштириб, туман бозорини четлаб ўтмоқчи бўлишмоқда.Албатта, бунга қараб туриб бўлмайди.Қолаверса, туманда бозорни тўлдириш ва нархларни барқарор сақлашучун махсус комиссия томонидан ҳар соатлик назорат ишлари ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар